Россия бугун эрталаб Украина томон 40 дан ортиқ ракета учирди, улардан камида 30 таси йўқ қилинди. Бу ҳақда Владимир Зеленский хабар берди.
Украина президентининг сўзларига кўра, ҳужумлардан мақсад мамлакат газ инфраструктурасини ва энергетика объектларини нишонга олиш бўлган, бироқ энергетика тизими иш фаолиятини сақлаб қолган.
Зеленский, шунингдек, 15 январга ўтар тунда Россиянинг 70 дан ортиқ зарба берувчи дронлари уриб туширилганини қўшимча қилди.