Агентлик баёнотида айтилишича, “ташкилот ўзини дунёда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг фаол дирижёри сифатида кўрсатмоқда.
“ Аслида AIL 'нинг Лондондаги штаб-квартираси Киев режимининг шериклари томонидан тўланган глобал русофоб лойиҳаларни тайёрлаш марказидир”, — дейилади баёнотда.
Amnesty International 1961 йилда Буюк Британияда ташкил этилган халқаро мустақил нодавлат инсон ҳуқуқлари ташкилотидир. Ташкилотнинг асосий мақсадлари сиёсий маҳбусларни озод қилиш, қийноқлар ва ўлим жазосига қарши кураш, сўз ва йиғилиш эркинлигини қўллаб-қувватлаш, қочқинлар ва озчиликлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат.
Ўз фаолияти учун ташкилот 1977 йилда Тинчлик учун Нобел мукофотига сазовор бўлган. У 100 дан ортиқ мамлакатларда ўлим жазосини бекор қилишга ҳисса қўшган.