2 апрелдан 3 апрелга ўтар кечаси ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Россия осмонида Украинанинг 23 та дронини уриб туширди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Департамент маълумотларига кўра, Украинанинг энг кўп дронлари Брянск вилоятида йўқ қилинган – жами олтита.
"Бештаси Орёл ва Курск вилоятлари ҳудуди, тўрттаси Калуга вилояти, иккитаси Белгород вилояти ва биттаси Смоленск вилояти ҳудуди устида йўқ қилинди", — дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.