Ғарб расмийлари Россия Суриядан муҳим ҳарбий куч ва техникани олиб чиқиб, Ливияга ўтказишни бошлади. CNN телеканалининг хабар беришича, америкалик икки манба Россия ҳарбий-денгиз кучлари кучлари Суриядан Ливияга ўта бошлаганини тасдиқлаган.
Ғарб мудофаа расмийларидан бири, шунингдек, Москва Ливия шарқий ҳарбий етакчиси Халифа Хафтарга Бинғози портини назорат қилиш учун босимни кучайтирганини таъкидлади.
Бу ҳаракатлар Россия ҳукумати собиқ мухолифат гуруҳи Ҳаят Таҳрир аш-Шам (HTS) бошчилигидаги янги Сурия ҳукумати истиқболларини баҳолаётган пайтда амалга оширилди. Москва Суриядаги базаларда, масалан, Латакиядаги Хмеймим авиабазаси ва Тартусдаги портда рус қўшинларининг бўлишига имкон берувчи музокаралар йўли билан келишувни кўриб чиқмоқда.
Сўнгги ўн йил ичида ушбу объектлар устидан назорат Россия учун стратегик аҳамиятга эга бўлди. Улар илиқ сувларга киришни, ҳарбий таъсир кўрсатиш қобилиятини таъминладилар ва, эҳтимол, Россия ва Африка ўртасида юк ташиш учун ишлатилган.
Россиянинг Ливиядаги портига эга бўлишга уринишлари ҳам худди шундай мақсадларни кўзлайди. Муваффақиятсизлик Москвани Ўрта ер денгизида базасиз қолдиради ва бу унинг НАТОнинг жанубий қанотига таъсирини заифлаштиради, деди мудофаа манбаси.