Агентликнинг манбаларига таяниб қайд этишича, бу Россиянинг Украинада ўт очишни тўхтатишга рози бўлиши учун қўйилган шарт эмас, бироқ Москва ўт очиш тўхтатилмаса, бу битим амалга ошмаслигини яхши тушунади.
АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Браян Ҳюз бу маълумотни изоҳлар экан, "Вашингтон ўт очиш тўхтатилмагунча ҳеч қандай иқтисодий мажбуриятларни муҳокама қилмайди", деди.
Қўшма Штатларда тахминан 5 миллиард доллар миқдоридаги Россия активлари музлатилган, Европада эса бу рақам 200 миллиард доллардан ошади.
Аввалроқ Россия АҚШдан “Аэрофлот”га нисбатан санкцияларни олиб ташлашни ва икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни тиклашга рухсат беришни сўраган эди.