Россиянинг Забайкалье ўлкасида ёқилғи сотиш ҳажми чекланди. Ҳудуд Иқтисодий ривожланиш вазирлиги маълумотига кўра, шаҳарларда бир автомобилга 30 литргача, трассаларда эса 50 литргача ёқилғи сотишга рухсат берилган.
Ўлка бўйича умумий меъёр бир автомобиль учун 50 литр этиб белгиланган. Шунингдек, бензинни канистр ва бошқа идишларга қуйиб сотиш тақиқланган.
Чекловлар «Роснефть» ёқилғи қуйиш шохобчаларида амал қилмоқда.