«Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуриньо Криштиану Роналдунинг Португалия терма жамоаси учун қанчалик муҳимлиги ҳақида гапирди.
«Ан-Наср»нинг 41 ёшли ҳужумчиси жароҳати сабабли португалияликларнинг март ойидаги йиғинини ўтказиб юбормоқда. Яқинда Роберто Мартинес шогирдлари ўртоқлик учрашувида Мексика билан дуранг ўйнашди (0:0).
«Роналдуни олиб ташланг — шунда Португалия терма жамоаси оддий бир жамоага айланади. Одамлар доимо Криштиануни чақирмасликни сўрашади... Мана, у Мексикага қарши ўйнамади — натижани кўрдингиз! На хавф бор, на рақибларда қўрқув. Мексика босим ўтказадиган оддий бир жамоа», — дея The Touchline Моуриньонинг сўзларини келтиради.
Сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси Португалия терма жамоаси АҚШ билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.