Бугун 9 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду Саудия Арабистонини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда «The i Paper» нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, Саудия лигаси раҳбарияти 41 ёшли Роналдуга жорий мавсум якунланганидан кейин «Ан-Наср»ни тарк этишига рухсат беришга тайёр. Таъкидланишича, португалиялик юлдузнинг ўрнига Саудия Арабистонига «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ва «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандешни олиб келиш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналду трансфер кампаниясидан норозилиги сабабли «Ан-Наср» сафида майдонга тушишдан бош тортган эди. Португалиялик форвард ўз жамоасининг охирги иккита ўйинини ўтказиб юборди.

Киритилди: 23:50 08.02.2026. Ўқилди: 246 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!