"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Инс бош мураббий Ралф Рангникни Англиянинг 21-турида "Вулверхемптон"га қарши ўйинда (0:1) португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдуни сардорликка таклиф қилгани учун танқид қилди.
"Агар кимдир сардорлик боғичига лойиқ бўлса, бу Мактомини. Менимча, капитанни унинг фаолиятига қараб танлаш керак. Скотт 25 ёшда, шунинг учун бу унинг учун ривожланишдаги яхши сигнал бўларди. Нима учун Роналдуни сардор қилишганини тушунмаяпман, чунки ҳамма унинг мағлубиятга учраган тақдирда дарҳол майдонни тарк этишидан ва мухлисларга миннатдорчилик билдирмаслигидан ғазабланади", - дейди Инc.
Жорий мавсумда 36 ёшли Роналду 22 ўйин ўтказиб, 14 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади.