Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Роналдунинг коронавирусга топширган тести яна ижобий чиқди

Роналдунинг коронавирусга топширган тести яна ижобий чиқди

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг коронавирусга топширган такрорий тести яна ижобий хулоса берди.

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги «Барселона»га қарши ўйинда майдонга туша олмайдиган бўлди.

Учрашув 28 октябрь кунига мўлжалланган. УЕФА протоколи бўйича Роналду учрашувда қатнаша олиши учун ўйиндан бир ҳафта аввал коронавирусга топширган тести салбий натижа бериши керак.

Шунингдек, ҳужумчи А Серия доирасидаги «Верона»га қарши ўйинда ҳам қатнаша олмайди.

АS хабарига кўра, Роналду ўйинга 24 соат қолганида коронавирус тестидан муваффақиятли ўта олса «Барселона»га қарши учрашувда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади. Испан нашрида айтилишича, туринликлар клуби футболчининг ҳолати ҳақида УЕФАга ҳисобот жўнатган. Унда футболчида ҳеч қандай аломатлар йўқлиги ва тана ҳарорати кўтарилмагани ҳақида маълум қилинган.

Киритилди: 23:42 22.10.2020. Ўқилди: 1919 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!