Бугун 14 август, 2026 йил, жума

O'ZB

Роналду ва Жоржина никоҳ шартномаси тузишди

Роналду ва Жоржина никоҳ шартномаси тузишди

«Ан-Наср» ва Португалия терма жамоасининг 41 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳамда Жоржина Родригес никоҳ тўйлари олдидан никоҳ шартномаси имзоладилар.

Шу ҳафтада жуфтлик ижтимоий тармоқларда бармоқларидаги никоҳ узуклари суратини жойлаб, уни «C❤️G» ёзуви билан изоҳлади ва тўй бўлиб ўтганини маълум қилди.

Jornal de Notícias нашрининг хабар беришича, никоҳ шартномаси Лиссабондаги нотариал идорада 10 август куни — маросимдан бир кун олдин имзоланган. Ҳужжатга кўра, Роналду ва Жоржина мол-мулкни алоҳида сақлаш режимини танлашган.

Ушбу шартномага кўра, эр-хотиннинг ҳар бири никоҳгача эга бўлган ва никоҳдан кейин орттирадиган мол-мулкига алоҳида эгалик қилади. Агар улар биргаликда бирор нарса сотиб олишса, ушбу мулк иккаласига тегишли бўлиши мумкин.

Киритилди: Бугун 17:25. Ўқилди: 491 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!