Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Роналду ва «Ан-Наср» узоқ кутилган чемпионлик сари яқинлашмоқда

Роналду ва «Ан-Наср» узоқ кутилган чемпионлик сари яқинлашмоқда

«Ал-Ҳилол» шанба куни «Ат-Таавун»ни мағлуб эта олмади — Саудия Арабистони чемпионати доирасидаги баҳс 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Натижада, пешқадам «Ан-Наср» тур якунларига кўра Про-лига турнир жадвалидаги фарқни ошириб олди.

Ҳозирда «Ан-Наср» 70 очко билан карвонбошилик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги «Ал-Ҳилол» эса энди пешқадамдан беш очкога ортда қолмоқда. Қизиғи шундаки, «Ал-Ҳилол» жорий мавсумда ҳали бирор марта ҳам мағлуб бўлгани йўқ — 27 та турда жамоа 19 та ғалаба ва 8 та дуранг қайд этди.

«Ал-Наср» шарафини юлдуз ҳужумчи Криштиану Роналду ҳимоя қилмоқда. Португалиялик футболчи фаолиятида илк бор Саудия Арабистони чемпиони бўлиш учун яхши имкониятга эга.

Киритилди: 09:31 05.04.2026. Ўқилди: 695 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!