"Ан-Наср" ва "Ал-Хилол" клубларининг аралаш таркиби Франциянинг "ПСЖ" жамоасига қарши ўйинда майдонга тушади.
Ушбу учрашувда Криштиану Роналду саудияликларни жамоа сардори сифатида майдонга олиб тушади. Бу ҳақда General Entertainment Authority раҳбари Турки Ал-Шайх маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони чемпионати юлдузлари ва парижликлар ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 19 январь, пайшанба куни бўлиб ўтади.
Криштиану "Ан-Наср"га 2022 йилнинг охирида келиб қўшилганди. 37 ёшли португалиялик тўпурар клуб билан икки ярим йиллик шартнома имзолади.