Португалия миллий терма жамоаси сардори Криштиану Роналду бўлажак Жаҳон чемпионатидан кутаётган умидлари билан ўртоқлашди.
Мусобақа ҳақида гапирар экан, тажрибали ҳужумчи жамоадаги кайфият юқори эканини таъкидлади.
«Биз жуда хурсандмиз ва Жаҳон чемпионати худди Европа чемпионати каби ҳар доим ўзига хос мақомга эга мусобақа эканини яхши тушуниб турибмиз. Ушбу турнирга жуда катта умид ва мақсадлар билан кирмоқдамиз.
Жисмоний ҳолатимга келсак, мен аъло даражадаман. Наҳотки охирги ўйинларимни кўрмаган бўлсангиз?» — дея таъкидлади 41 ёшли футболчи.