«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз профессионал фаолиятидаги кетма-кет 25-мавсумда ҳам гол уришга эришди.
Саудия Арабистони Про-лигасининг 2-тури доирасида бўлиб ўтган «Ал-Риёд»га қарши ўйинда (4:0) 41 ёшли португалиялик тўпурар рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.
Роналду 2002/03 йилги мавсумда Лиссабоннинг «Спортинг» клуби сафидаги дебютидан бери ҳар бир мавсумда камида биттадан гол уриб келмоқда.