Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Роналду фаолиятини қайси клубда якунлашини айтди

Роналду фаолиятини қайси клубда якунлашини айтди

«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини Саудия Арабистонида якунламаслигини айтди.

«Фаолиятимни «Спортинг»да якунлайман. Ҳатто бир мавсум ўйнасам ҳам мен бу клубга ҳурмат намойиш этишим керак. Бошқалар менда ҳеч қандай иқтидорни кўрмаган пайтда улар мени топишди ва етук футболчи бўлиб етишишимда катта ҳисса қўшишди. Акс ҳолда мен McDonalds'да ишлаган бўлардим», – деди Роналду.

Маълумот ўрнида. Роналду 1997-2003 йилларда «Спортинг» тизимида шуғулланган, фаолият юритган. У асосий жамоа сафида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 5 гол ва 6 ассист муаллифи бўлди. Криштианунинг «Ан-Наср» билан шартномаси келаси мавсумда якунига етади.

Киритилди: 13:49 17.03.2024. Ўқилди: 14748 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!