Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Роналду дубль қайд этган учрашувдан сўнг ўз фикрини билдирди

Роналду дубль қайд этган учрашувдан сўнг ўз фикрини билдирди

«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатининг 27-тури доирасида «Ан-Нажма» устидан қозонилган ғалабага (5:2) изоҳ берди. 41 ёшли португалиялик юлдуз жароҳатидан сўнг майдонга қайтди ва ушбу учрашувда дубль қайд этди.

«Бу яхши қайтиш бўлди. Биргаликда олдинга интилишда давом этамиз!» — деб ёзди Роналду ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Маълумот учун, португалиялик форвард жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 26 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 22 та гол ва 4 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: Бугун 14:08. Ўқилди: 372 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!