Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

Роналду: «Дадангиз сизни жуда яхши кўради!»

Роналду: «Дадангиз сизни жуда яхши кўради!»

Португалия терма жамоасининг юлдуз ҳужумчиси Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда янги пост жойлаштирди. Футболчи бугун, жума куни туғилган кунини нишонлаётган қизи Ева ва ўғли Матеога ўз дил изҳорларини йўллади.

«Бугун уларнинг куни. Дадангиз сизни жуда яхши кўради!» — деб ёзди Роналду эгизакларнинг суратлари остига.

Ева ва Матео 2017 йилнинг 5 июнида суррогат она орқали дунёга келишган.

Ҳозирда 41 ёшли Криштиану Роналду Жаҳон чемпионатидаги иштирокига тайёргарлик кўрмоқда. Португалия терма жамоаси мундиалдаги илк учрашувини чоршанба, 17 июнь куни Конго ДР терма жамоасига қарши ўтказади. Маълумки, бу йилги турнир учта давлат — АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади.

Киритилди: Бугун 20:13. Ўқилди: 225 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!