"Челси"нинг собиқ хўжайини Роман Абрамович Европа Иттифоқи санкцияларига қарши курашда мағлубиятга учради. Абрамович 2022 йилда санкциялар остида қолганди. Ушбу қарор муаллифларининг таъкидлашича, тадбиркор Россия президенти Владимир Путин билан алоқалари орқали бойлик орттирган. Хуллас, Абрамович Европада сиёсий тарқоқликка тушиб қолди.
Абрамович Европа Иттифоқи Олий судига активларни музлатиб қўйишни ва мамлакатга кириш тақиқини олиб ташлашни сўраб мурожаат қилган. "Челси"нинг собиқ хўжайини ЕИ вазиятни баҳолашда хатога йўл қўйганини таъкидлаган, шунингдек, обрўга путур етказгани учун товон пули талаб қилган. Бироқ, суд Абрамовичнинг даъвосини рад этиб, санкцияларни "зарур ва ўринли" деб атади. Бу ҳақда Politico ёзмоқда.