Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Роман Абрамович нега айнан Исроил паспортини олди?

Роман Абрамович нега айнан Исроил паспортини олди?

«Россиялик бизнесмен Роман Абрамович Тел-Авивга учиб келди ва Исроил паспортини олди. Бу ҳақда маҳаллий «Уай-Нет» интернет нашри хабар берди», — дея ёзмоқда «РИА Новости».

Миллиардер фуқароликни расмийлаштирганидан сўнг дарҳол Исроилни тарк этган.

Абрамович келиб чиқиши яҳудий бўлганлиги учун Исроил фуқаролигини қабул қилишга ҳақли ҳисобланади.

Исроил фуқаролиги Абрамовичга Буюк Британия каби ўндан ортиқ давлатга визасиз кириш имконини беради. Шунингдек, «репатриант» мақоми эса унга мамлакатда 10 йилгача солиқлардан озод бўлиш ва янги ватанда ўрнашиб олиш учун ёрдам олиш имкониятини тақдим этади.

Ҳозирча на Абрамович, на унинг яқинларидан бирор киши ушбу хабарни изоҳлагани йўқ.

Киритилди: 09:17 29.05.2018. Ўқилди: 1288 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!