Буюк Британия россиялик миллиардер Роман Абрамовичнинг визасини узайтирмади, дея ҳабар беради “The Bell”.
Маълумотларга кўра, Абрамовичнинг визаси муддати уч ҳафта олдин тугаб бўлган. Ҳукумат эса янгисини беришни истамади. Буни бизнесменнинг бош котиби ҳам тасдиқлаган.
Қайд этилишича, Абрамович шу пайтгача Англияда 3 йилу 4 ой бериладиган инвестиция визаси билан яшаб келган. Шу пайтгача Абрамович ҳар сафар визаси муддати тугаганида мамлакат иқтисодиёти учун 2 миллион фунт стерлинг сармоя киритиб келган ва шундан сўнг ҳукумат ҳукумат унинг визасини яна 3 йилу 4 ойга узайтириб келган.
Айни дамда Абрамовичнинг визаси узайтирилмаганига Россия ва Британия ўртасидаги келишмовчиликлар сабаб бўляптими ёки Абрамович сармояни киритмаганими, буниси сўроқ остида турибди.