Cалcиомерcато маълумотларига кўра, клуб 30-июнгача 28 миллион евродан кўпроқ капитал ўсишга эриша олмади. Натижада " Рома “ УЕФА томонидан 5 миллион эвро жаримага тортилди.
Қайд этилишича, жамоага жиддийроқ жазо чоралари – еврокубоклардан четлаштириш ва 50 миллион еврогача жарима солиш билан таҳдид қилинган.
“Рома” ўтган мавсумда Италия чемпионатида 63 очко билан олтинчи ўринни эгаллади. Жамоа Европа лигаси финалига чиқа олди, аммо турнирнинг ҳал қилувчи ўйинида Испаниянинг “Севиля” жамоасига 2:1 ҳисобида имкониятни бой берди.