Бугун 15 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

«Рома» Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда — ОАВ

«Рома» Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда — ОАВ

Football Italia`нинг хабар беришича, Жозе Моуриньo бошчилигидаги «Рома» клуби ўз таркибида Элдор Шомуродовни кўрмоқчи.

Қайд этилишича, «Рома» клуби Элдор Шомуродов учун «Женоа»га 15 млн евро таклиф қилган, аммо генуяликлар форвард учун 20 млн евро талаб қилишмоқда.

«Женоа» ўз навбатида Шомуродовнинг ўрнини тўлдириш учун Шарқий Европага эътиборини қаратмоқчи, клуб «Динамо» (Киев) футболчиси Владислав Супрягани нишонга олган.

Шунингдек, таниқли инсайдер Николо Скира ўз Twitter саҳифасида ёзишича, Элдор Шомуродов фаолиятини «Рома»да давом эттиришга яқин.

Маълумот учун, Элдор Шомуродов Россиянинг «Ростов» жамоасидан Италиянинг «Женоа» клубига 2020 йил октябрь ойида ўтган эди. Генуяликлар футболчи учун ростовликларга 7,5 млн евро ҳақ тўлаган.

Футболчи ўтган мавсум А Сериядаги дебют мавсумида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 1 та ассист қайд этди.

Киритилди: 18:53 28.07.2021. Ўқилди: 1907 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!