Лондонда жойлашган “Оксфам” ташкилоти Бангладешдаги қочқинлар лагерларида яшаётган роҳинжа аёллари жиддий муаммоларга дуч келаётганига эътибор қаратди.
Ташкилот вакили Дороти Сангнинг айтишича, ҳаддан ташқари тиқинлич лагерларда яшаётган роҳинжа аёллари гигиена муаммоларидан қийналаётганини таъкидлади.
“Қочқин роҳинжалар инқирози жуда тез юз бергани сабабли уларга мўлжалланган иншоотлар шошилинч барпо этилди ва аёлларнинг ўзига хос эҳтиёжлари эътиборга олинмади”, – деди Санг.
“Оксфам” ўтказан сўровдан аниқланишича, роҳинжа аёлларининг учдан бир қисми сув олиш, ҳожатхона ёки душга боришга хижолат бўлади. Шунингдек, аёлларнинг тўртдан уч қисми шахсий гигиена воситаларининг йўқлигидан қийналишини билдирган.
Manba: azon.uz