Бугун 19 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Роботлар юкларни метро орқали етказиб беришмоқда

Роботлар юкларни метро орқали етказиб беришмоқда

Роботлар Хитойнинг Шенчжен шаҳридаги метро бекатларида жойлашган озиқ-овқат дўконларини тўлдириш учун буюртмаларни етказиб беришни бошлади. Роботлар гавжум соатларда метро бўйлаб ҳаракатланади ва тармоқ дўкони жойлашган ҳар бир бекатда тушади.

Улар мустақил равишда лифтлардан фойдаланишлари, метро платформаларига киришлари, поездларга чиқишлари мумкин. Роботлар махсус шасси тизимлари билан жиҳозланган.

Лойиҳа ишга туширилган куни 41 та робот хизматда бўлди. Ихтиро шов-шувга сабаб бўлди, йўловчилар қизиқиб, суратга олишни бошлади. Бу чакана савдо нуқталарига товарлар етказиб бериш бўйича логистика муаммосини ҳал қилишга кўмаклашади.

Келажакда бундай қурилмалар гавжум соатларда метро сиғимидан фойдаланиш самарадорлигини оширади, деб умид билдирилмоқда.

Киритилди: 05:45 18.07.2025. Ўқилди: 548 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!