Хитойнинг Пекин шаҳрида ўтган югуриш марафонида роботлар ҳам қатнашди.
Reuters хабарига кўра, 21 км масофали мусобақада 12 мингдан ортиқ инсон ва 20 дан зиёд “ақлли” робот қатнашди.
"Ҳар бир роботга инсон мураббий бириктирилган бўлиб, югуриш пайтида улар роботларни назорат қилиб борди", — дейилади агентлик хабарида.
Айрим роботлар кроссовка кийган, бири бокс қўлқопида, бошқаси эса “Мен ғалабага эришишим керак” деган ёзувли қизил рўмолча билан иштирок этди.