Бугун 16 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Римда соатига 30 км тезлик чеклови жорий этилди

Римда соатига 30 км тезлик чеклови жорий этилди

Италия пойтахти Римда шаҳар марказида ҳаракатланиш учун соатига 30 километр тезлик чеклови кучга кирди. Бу ҳақда 14 январь куни шаҳар ҳокимияти расман маълум қилди.

Қарорга кўра, йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш мақсадида чекланган транспорт зоналари (ZTL) ҳамда 1000 та кўчада янги тезлик меъёри қўлланилади. Шу муносабат билан Рим шаҳар полицияси мазкур ҳудудларда патруллик ва назоратни кучайтирди.

Шаҳар кенгашининг транспорт масалалари бўйича аъзоси Эуженио Патаненинг таъкидлашича, чора-тадбирлар йўл-транспорт ҳодисалари ва улар оқибатларини камайтиришга қаратилган. Унинг сўзларига кўра, Кристофоро Коломбо магистралида янги тезликни ўлчаш камералари ўрнатилади, шунингдек, шаҳар бўйлаб 175 та хавфсиз пиёдалар ўтиш жойи барпо этилади.

Аввалроқ Болонья шаҳри ҳам шу каби тезлик чекловларини жорий этган эди.

Киритилди: 22:16 15.01.2026. Ўқилди: 192 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!