Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Римда музокара, дунёда кескинлик: АҚШ Эрон нефти билан боғлиқ компанияларга ҳужум қилди

Римда музокара, дунёда кескинлик: АҚШ Эрон нефти билан боғлиқ компанияларга ҳужум қилди

АҚШ Эрон нефтини ташувчи компанияларга қарши санкциялар киритди. Хитой, Малайзия ва Таиланддан келган юк кемалари эгалари чекловга учради.

АҚШ Молия вазирлиги Эрон нефтини ташишга алоқадор бўлиши мумкин бўлган Хитой, Малайзия ва Таиланднинг юк кемаларига эга компанияларини санкциялар рўйхатига киритди. Бу ҳақда вазирликнинг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) хабарида айтилади.

Молия вазирлигининг махсус белгиланган фуқаролар ва блокланган шахслар (Specially Designated Nationals and Blocked Persons, SDN) рўйхатига жами еттита компания киритилган. Улар орасида Гонконг, Панама ва Маршалл Ороллари Республикасининг юридик шахслари ҳам бор эди.

Бундан ташқари, нефть ташувчи бешта кема санкцияга учраган.

Бу 19 апрель куни бўлиб ўтадиган АҚШ ва Эрон ўртасидаги ислом республикасининг ядро дастури бўйича маслаҳатлашувларнинг иккинчи раунди арафасида содир бўлди. Американинг Axios портали хабарига кўра, у Римда бўлиб ўтади.

Киритилди: 22:22 16.04.2025. Ўқилди: 939 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!