Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Рим папаси Путин ва Зеленскийга мурожаат қилди

Рим папаси Путин ва Зеленскийга мурожаат қилди

Рим папаси Франциск Россия ва Украина президентлари Владимир Путин ва Владимир Зеленскийга қарама-қаршиликка чек қўйишни сўраб мурожаат қилди.

“Рим папаси Франциск Украинадаги можаронинг ҳарбий кучайиши ва ядровий таҳдиддан чуқур хавотир билдиради. У Путинни қарама-қаршиликни зудлик билан тўхтатишга, Зеленскийни эса жиддий тинчлик таклифларига очиқ бўлишга чақиради”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, бундан ташқари, Рим папаси томонларни ҳар бир давлатнинг ҳудудий яхлитлиги ва озчиликлар ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирган.

Франциск бир неча бор Украина инқирозининг сабаблари ҳақида гапирган ва НAТОнинг Россия чегаралари яқинидаги ҳаракатларини Украинада махсус ҳарбий операция бошланишига туртки деб атаган.

24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифасини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.

Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.

Киритилди: 20:19 02.10.2022. Ўқилди: 5369 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!