"Музокара сўзи жасоратни билдирувчи сўздир. Муваффақиятсизликка учраганингизда, ишлар яхши кетмаётганини кўрсангиз, музокаралар олиб бориш учун жасоратга эга бўлишингиз керак. Вазиятга қараган, халқни ўйлайдиган, оқ байроқ кўтаришга журъати етиб, музокаралар олиб борадиганларни энг кучли инсон деб ҳисоблайман", — дея фикр билдирди понтифик RSI телеканaлига берган интервьюсида.
"Рим папасининг бу сўзларини қайсидир томонни таслим бўлишга эмас, можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақириқ сифатида тушуниш керак", — дея Ватикан матбуот хизмати раҳбари Маттео Бруни Рим папаси Францискнинг баёнотини изоҳлади.