Reuters агентлиги исми ошкор этилмаган Эрон расмийларига таяниб хабар беришича, Эронда ҳокимият амалда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси атрофида тўпланиб бормоқда.
Манбаларга кўра, АҚШ билан давом этаётган кескинлик ва олий раҳбар атрофидаги хавфсизлик вазияти фонида сиёсий ва ҳарбий қарорлар кичик доирадаги тузилмаларда қабул қилинмоқда. Бу жараёнда Олий миллий хавфсизлик кенгаши, IRGC ва олий раҳбар идораси асосий марказга айланган.
Reuters маълумотида IRGC қўмондонлиги ичида Аҳмад Ваҳидий муҳим шахс сифатида тилга олинади. Шунингдек, айрим манбалар олий раҳбар атрофидаги сиёсий рол амалда чекланиб, қарорлар асосан ҳарбий тузилмалар томонидан шаклланаётганини қайд этади.
Таҳлилчиларга кўра, бу ҳолат Теҳрон сиёсатининг янада қаттиқлашишига олиб келиши мумкин ва АҚШ билан музокаралардаги фарқлар ҳам айнан сиёсий-қарор марказлари ўртасидаги ёндашувлар тафовутидан келиб чиқмоқда.