2024 йил 6 ойида Республика бўйича 22 467 та оилавий ажрим қайд этилиб, 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 11,6 фоизга камайишга эришилди.
АОКАда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида тизимда жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар, истиқболдаги вазифалар тўғрисида маълумот берилди:
⚡️ Қайд этилишича, Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлашга қаратилган қонунчилик асосларини такомиллаштириш йўналишида 6 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат (1 та қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1 та фармони ва 2 та қарори ҳамда Ҳукуматнинг 2 та қарори) қабул қилинди.
⚡️ 127 274 нафар хотин-қизлар, шундан, 89128 нафари касб-ҳунарга, 38146 нафари тадбиркорликка ўқитилди.
⚡️138 486 нафар хотин-қизлар доимий иш ўринларига, шунингдек, ҳудудий ва тармоқ инвестиция дастурлари доирасида ишга туширилган лойиҳалар ҳисобига яратилган янги иш ўринларига ишга жойлаштирилди, 40 520 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди.
⚡️ 13 131 нафар хотин-қизларга бандликни рағбатлантирувчи субсидиялар ажратилди.
⚡️ Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан январь-июнь ойларида 74 420 нафар хотин-қизларга 1 трлн. 230 млрд. сўм кредитлар ажратилди.
⚡️Олий таълимнинг талабалари орасида хотин-қизларнинг улуши 50,1 фоизга етди. Хотин-қизларнинг олий таълимни олишлари учун яратилган имкониятлардан тўлақонли фойдаланишларида уларга кўмаклашиш мақсадида эҳтиёжманд оилаларнинг 18 481 нафар, камида беш йил меҳнат стажига эга олий маълумотга эга бўлмаган, 4 587 нафар хотин-қизларга ўқишга кириш учун тавсияномалар берилди.
⚡️ Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси билан биргаликда “Аёллар дафтари” га киритилган 1 млн. 237 нафари эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 638 594 нафарига ёрдам кўрсатилди.
⚡️Профилактик ҳисобда турган 39 089 нафар хотин-қизлардан
12 535 нафарига ижтимоий масалаларда амалий ёрдам кўрсатиш орқали ҳисобдан чиқарилди.
⚡️Суд жараёнларида оила ва хотин-қизлар бўлимлари кафиллиги асосида 29 нафар хотин-қизлар жавобгарликдан озод этилди.