Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Республика тез тиббий ёрдам маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали директори тайинланди

Республика тез тиббий ёрдам маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали директори тайинланди

Тегишли буйруққа кўра, Нуримбетов Ильяс Ансатбаевич Республика тез тиббий ёрдам маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали директори лавозимига тайинланди.

И. Нуримбетов 2008 йил Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалини тамомлаган. 2008 – 2010 йилларда Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг клиник ординатурасида таҳсил олган.

У меҳнат фаолиятини Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Нукус филиали тез тиббий ёрдам бўлими шифокори сифатида бошлаб, кейинчалик ушбу бўлим мудири бўлиб ишлаган.

И. Нуримбетов тайинловга қадар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.

Янги раҳбарга Қорақалпоғистон Республикасида 162 та тиббий бригадани ўз ичига олган “103” хизмати тезлиги ва сифатини ошириш, тизимни рақамлаштириш жараёнини такомиллаштириш, муассаса фаолиятига илғор халқаро тажрибани татбиқ этиш, замон талаблари асосида ходимлар билим ва малакасини ошириш каби вазифалар юклатилди.

Киритилди: 09:25 08.01.2025. Ўқилди: 460 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!