Бугун 19 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Республика бўйича яна чанг-тўзонли об-ҳаво кузатилиши мумкин

Республика бўйича яна чанг-тўзонли об-ҳаво кузатилиши мумкин

Ўзгидромет ахборот хизмати республика бўйича 2025 йил 19–23 май кунларига об-ҳаво прогнозини маълум қилди.

Унга кўра, Тошкентда 22–23 май кунлари шамол тезлиги 12–15 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Хабарда эртадан ҳаво ҳарорати кўтарила бошлаши ва ҳафта ўрталарида кундуз кунлари ҳаво 35–38 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 40–42 даражагача исиши айтилмоқда.

Шунингдек, республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда. 22–23 майда айрим жойларда баъзида шамол 20–22 м/с гача кучайиши мумкин.

Киритилди: 17:48 19.05.2025. Ўқилди: 655 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!