Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Республика бизнес ва бошқарув олий мактабига раҳбар тайинланди

Республика бизнес ва бошқарув олий мактабига раҳбар тайинланди

Катта халқаро тажрибага эга ёш иқтисодиёт фанлари доктори хорижнинг етакчи фан-таълим муассасалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлашни режалаштирган.

Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети декан муовини Рустам Абдураупов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг Абу Райҳон Беруний номидаги Республика бизнес ва бошқарув олий мактабига раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақида Абу Райҳон Беруний номидаги Республика бизнес ва бошқарув олий мактаби ахборот хизмати маълум қилди.

Рустам Рамзович 1985 йил июл ойида туғилган. 2005 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини ва 2007 йилда Тошкент молия институтини тамомлаганидан сўнг ўзининг илмий-тадқиқот фаолиятини Денвер университети (АҚШ) ва Вагенинген университетида (Нидерландия) давом этди.

Р.Абдураупов Ўзбекистон, АҚШ ва Нидерландиядаги етакчи университетларида ўқитиш ва уларни бошқариш бўйича катта тажрибага эга.

Ёш иқтисодиёт фанлари доктори маҳаллий ва чет эл нашрларида чоп этилган ўнлаб илмий мақолаларга эга. Шу сабабли у 2017 йилда Германияда ўтказилган 17 нафар иқтисодиёт соҳасидаги Нобел мукофоти соҳиблари билан бир ҳафталик учрашувга таклиф этилган эди.

Унинг “Чет эл инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг иқтисодий салоҳиятини бошқаришнинг методологик жиҳатлари” монографияси фан олами ва бизнес вакиллари орасида алоҳида талабга эга.

Янги директор раҳбарлигида олий мактаб жамоаси РББОМга юклатилган вазифаларни бажаришни ният қилган. Халқаро тажрибани фаол жорий этиш, етакчи фан-таълим муассасалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш режалаштирилмоқда. Шу билан бирга, double degree (қўшалоқ диплом) магистратура дастурларини аккредитация қилиш бўйича режалар қисқа муддатда амалга оширилади.

Manba: darakchi.uz

Киритилди: 22:02 17.11.2018. Ўқилди: 2138 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!