Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Реанимация бўлимининг кутиш залида икки фуқарони алдаб кетган шахс 5 йилга қамалди

Реанимация бўлимининг кутиш залида икки фуқарони алдаб кетган шахс 5 йилга қамалди

Тошкент шаҳрида 2018 йил 4 май куни жиноят содир бўлди.

Маълум бўлишича, фуқаро Ш.Байзаков шу куни соат тахминан 13:00ларда, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан эгаллаш мақсадида, Яшнобод туманида жойлашган И.Эргашев номидаги 4-сонли ШКШнинг реанимация бўлимининг кутиш залида, фуқаро М.Тешабаеванинг ишончига кириб, унга тегишли бўлган баҳоси 8.000.000 сўмлик “Samsung Note 8” русумли телефон аппаратини  фойдаланиш учун олиб, воқеа жойидан яширинган.

Шунингдек, Ш.Байзаков ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2018 йил 14 июнь куни соат 07:30ларда, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан эгаллаш мақсадида, Яшнобод туманида жойлашган И.Эргашев номидаги 4-сонли ШКШнинг реанимация бўлимининг кутиш залида, фуқаро Д.Алиеванинг ишончига кириб, унга тегишли бўлган баҳоси 2.400.000 сўмлик “Iphone s6” русумли телефон аппаратини Д.Алиеванинг реанимацияда ётган ўғлига бериб қўйишини айтиб олиб, воқеа жойидан яширинган.

Суд томонидан Ш.Байзаков Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга шу модда билан, 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тайинланган жазо қаттиқ тартибли колонияларда ўталиши белгиланган.

Manba: kun.uz

Киритилди: 10:48 18.09.2018. Ўқилди: 1060 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!