Эдуардо Камавингнинг сонининг орқа қисми шикастланган, деб хабар бермоқда журналист Фабрис Хокинс.
Аввалроқ, "Ювентус" ярим ҳимоячиси Кефрен Тюрам Камавинганинг жароҳатидан сўнг Франция терма жамоасига чақирилгани маълум бўлганди.
"Реал" футболчиси оғриқни бошдан кечирмоқда, бугун у алоҳида машғулот ўтказди. У Украинага қарши ўйинда иштирок этмайди ва Озарбайжонга қарши сафар ўйинини ўтказиб юбориши мумкин.
Эдуардонинг миллий жамоада қолиши ёки Мадридга қайтиши бугунги ўйиндан кейин баҳоланади.
Франция бугун украиналикларни ЖЧ-2026 саралашида қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.