Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Расман! «Реал»га янги бош мураббий тайинланди

A A A
Расман! «Реал»га янги бош мураббий тайинланди

Мадриднинг “Реал” клуби испаниялик мутахассис Хулен Лопетегини жамоанинг янги бош мураббий этиб тайинлади. Бу ҳақда клуб Матбуот хизмати хабар бермоқда.

51 ёшли мутахассис “қироллик клуби” билан уч йиллик шартнома имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, Лопетеги айни вақтда Испания терма жамоасини жаҳон чемпионатига тайёрламоқда. “Реал” ва мураббий ўртасидаги шартнома жаҳон чемпионатидан сўнг расман имзоланади.

Маълумот учун, Лопетеги “Реал”ни майда тарк этган франциялик мутахассис Зинедин Зидан ўрнида иш бошлайди.

Manba: stadion.uz

Киритилди: 20:52 12.06.2018. Ўқилди: 2352 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар