Мадриднинг «Реал» клуби бразилиялик юлдузли ҳужумчи Винисиус Жуниор билан хайрлашиш ниятида эмас, деб хабар бермоқда AS журналистлари. Манбанинг маълум қилишича, «қироллик клуби» раҳбарияти ҳужумчи билан ҳамкорликни узайтиришга қарор қилган.
«Қаймоқранглилар» Винисиус билан янги меҳнат шартномасини ЖЧ-2026 бошланишидан аввал имзолашни режалаштирмоқда. Эслатиб ўтамиз, Мундиал 11 июндан 19 июлга қадар Шимолий Америкада бўлиб ўтади. Жуниорнинг мадридлик суперклуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарида якунига етади.
Испания чемпионатининг жорий мавсумида 25 ёшли бразилиялик футболчи 30 та учрашувда майдонга тушди. Винисиус ўз ҳисобига 11 та гол ва 5 та голли узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.