Бугун 13 март, 2026 йил, жума

O'ZB

«Реал» ва «ПСЖ»нинг йирик ғалабаларидан сўнг ЕЧЛ фаворитлари рўйхати янгиланди

«Реал» ва «ПСЖ»нинг йирик ғалабаларидан сўнг ЕЧЛ фаворитлари рўйхати янгиланди

2025/2026 йилги мавсум Чемпионлар лигаси 1/8 финал дастлабки учрашувларидан сўнг, экспертлар асосий фаворитлар рўйхатини қайта кўриб чиқишди.

Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, жорий Чемпионлар лигасида «Арсенал» ғалаба қозониш учун энг юқори имкониятга эга. «Тўпчилар»нинг бош совринни қўлга киритиш эҳтимоли 24,6% ни ташкил этмоқда.

Рўйхатнинг иккинчи поғонасига 18,7% лик кўрсаткич билан «Бавария» кўтарилди. «Барселона» ва «ПСЖ» жамоалари 10,3% лик имконият билан учинчи ўринни эгаллаб туришибди. Мадриднинг «Реал» клуби эса 7,1% билан бешинчи поғонадан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, 1/8 финалнинг жавоб учрашувлари 2026 йилнинг 17 ва 18 март (сешанба ва чоршанба) кунлари бўлиб ўтади.

Киритилди: Бугун 16:40. Ўқилди: 297 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!