Бугун 14 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

«Реал» ўз тарбияланувчисини «Барселона»га бериб қўймайди

«Реал» ўз тарбияланувчисини «Барселона»га бериб қўймайди

«Реал Мадрид» Виктор Муньоснинг «Барселона»га ўтишига йўл қўймайди. Агар каталонияликлар 22 ёшли вингерни сотиб олишга ҳаракат қилишса, мадридликлар дарҳол унинг «Осасуна»даги қайта сотиб олиш опциясини фаоллаштиради. «Мадрид» клуби бу борада аллақачон якуний қарорни қабул қилиб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, «қаймоқранглилар» ўз тарбияланувчисини ўтган ёзда 6 миллион евро эвазига сотиб юборган ва футболчига бўлган ҳуқуқларнинг 50 фоизини ўзларида сақлаб қолган эди. Бундан ташқари, «Реал» Муньосни шу йилнинг ёзида 8 миллион, 2027 йил ёзида 9 миллион, 2028 йил ёзида эса 10 миллион евро эвазига қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Жорий мавсумда испаниялик футболчи ҳисобида 33 та ўйин (2496 дақиқа), 6 та гол ва 5 та голли узатма мавжуд.

Киритилди: 18:20 13.04.2026. Ўқилди: 485 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!