Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

«Реал» ўз майдонидаги кутилмаган дуранг сабаб чемпионлик учун имкониятларини янада пасайтириб юборди (ВИДЕО)

«Реал» ўз майдонидаги кутилмаган дуранг сабаб чемпионлик учун имкониятларини янада пасайтириб юборди (ВИДЕО)

Испания Ла Лигасининг 31-туридан ўрин олган баҳсда «Реал» ўз майдонида «Жирона» билан дуранг ўйнади — 1:1.

Учрашувнинг 51-дақиқасида мадридликлар ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде ҳисобни очди. Меҳмонлар 62-дақиқада Тома Лемар томонидан киритилган гол эвазига мувозанатни тиклашди.

«Реал» (70 очко) кетма-кет иккинчи ўйинда очко йўқотди ва Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа битта захира ўйинига эга бўлган пешқадам «Барселона»дан 6 очкога ортда қолмоқда.

«Жирона» эса (38 очко) турнир жадвалида 12-ўринни банд этган.

Испания Ла Лигаси. 31-тур
10.04.2026 | 23:59
«Сантьяго Бернабеу», Мадрид

«РЕАЛ» — «ЖИРОНА» — 1:1
Голлар: Федерико Вальверде 51 (1:0), Тома Лемар 62 (1:1).

«Реал»: Лунин, Эдер Милитау (Хейсен, 64), Рауль Асенсио, Ф. Гарсия (Менди, 79), Карвахаль, Беллингем (Арда Гюлер, 64), Камавинга (Тчуамени, 79), Браим Диас (Г. Гарсия, 84), Вальверде, Винисиус Жуниор, Мбаппе.

«Жирона»: Гассанига, Витор Рейс, Франсес, Морено, Мартинес, Витсель, Иван Мартин (Бельтран, 84), Тома Лемар (Ринкон, 70), Унаи (Хиль, 70), Виктор Цыганков, Клаудио Эчеверри (Абель Руис, 64; Кристиан Стуани, 85).

Огоҳлантиришлар: Килиан Мбаппе (35), Федерико Вальверде (76) — Ринкон (88).

Киритилди: Бугун 03:03. Ўқилди: 299 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!