"Реал"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Клод Макелеле жамоанинг "Атлетико"га қарши Мадрид дербисидаги 1:2 ҳисобидаги мағлубияти ҳақида фикр билдирди.
Учрашувдан кейин "Реал" томони ҳакамлик борасида жиддий эътирозлар билдирди. Клуб медиалари бош арбитр Мигель Анхель Ортис Арьяснинг қарорларини танқид қилди. Жозе Моуринью эса матбуот анжуманида Кристиан Ромеронинг Жуд Беллингем оёғини босгани ва Ли Кан Иннинг Федерико Вальвердега нисбатан қўпол ҳаракати акс этган кадрларни кўрсатди.
Бироқ Макелеленинг фикрича, "Реал"нинг мағлубиятини фақат ҳакамлик билан изоҳлаш нотўғри.
"Ҳакамларни айбдор қилиб кўрсатиш керак эмас. Футболчиларнинг ўзаро тушуниш даражаси ҳам, мураббий билан жамоа ўртасидаги алоқа ҳам яхши кўринмаяпти. Моуринью футболчилари билан бу ҳақда гаплашиши керак.
Жамоа кучсиз таассурот қолдирмоқда. Аниқ ўйин режаси йўқ, майдонда нимани амалга оширишмоқчи экани кўринмайди. "Реал"дан кўпроқ нарса кутишга ҳақлимиз.
Муаммо ҳакамда эмас. Жамоага нимадир етишмаяпти. Майдонда на аниқ ғоя, на тушунарли режа бор", — деди Макелеле ESPN эфирида.