Реал клуби жамоанинг тўққиз йиллик етакчиси Криштиану Роналдудан бутунлай воз кечмоқда. Футболчи Ювентус га ўтганидан кейин Мадрид клуби раҳбарияти шундай қарорга келган.
Журналистлар бир қатор жиҳатларга эътибор қаратишди. Клуб сайтида Роналдунинг ўрни жуда камайтирилган. Жамоанинг охирги ютуқларида Криштиану бор, аммо асосий пландан тушириб қолдирилган. Шу билан бирга, УЕФА рамзий терма жамоасига киритилган футболчилари ҳақида билдирилган муносабатда клуб Модрич, Варан, Рамос ва Марселони қора чизиқларда ажратиб кўрсатган. 2018 йилда Реал нинг ЕЧЛни қўлга киритишига муносиб ҳисса қўшган Роналдуга эса эътибор ҳам берилмаган.
Бундан ташқари, кийим алмаштириш хонасида Реал афсоналари қаторида Роналдунинг ўрнини бошқа футболчилар эгаллади.
Шунингдек, Роналду Ювентус га ўтгач, Реал уни клубнинг Twitter , Facebook ва Instagram даги саҳифаларини кузатиб бориш ҳуқуқидан маҳрум қилди.
Журналистларнинг айтишича, Роналду Реал нинг каналидан фойдалана олмаслиги ҳам мумкин. Қизиғи, Реал нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали Роналду иштирок этган голли ҳолатларни топиш имкони ҳам камайиб бормоқда, унинг ўрнига Криштиану қатнашмаган голли ҳолатлар ва хавфли вазиятлар жойлаштирилмоқда. Фикримизнинг исботини қуйидаги суратларда кўришингиз мумкин.