“Реал” президенти Флорентино Перес трансфер бозорида “Барселона”га жиддий рақобат қилмоқчи. “Қироллик клуби” президенти Каталония клубининг трансферларига иккита қарши зарба бермоқчи.
“Football Espana” сайти хабарига кўра, “Реал” “Челси” аъзоси Эден Азарни ҳар қандай йўл билан қўлга киритмоқчи. Перес футболчи учун 150 млн евро ажратиб қўйди. Қолаверса, Мадрид клуби “Барселона”га ўтиши кутилаётган футболчини харид қилиш ниятида. “Қаймоқранглилар” “Манчестер Юнайтед” аъзоси Пол Погба учун 90 млн евро бермоқчи. Маълумот учун, франсуз футболчиси Каталония клубига кўчиб ўтиш ниятида.