Бугун 28 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

«Реал»нинг ёздаги илк трансфери ким бўлиши айтилди

«Реал»нинг ёздаги илк трансфери ким бўлиши айтилди

Италия А Сериясининг «Комо» жамоасида тўп сураётган аргентиналик ярим ҳимоячи Николас Пас фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Инсайдернинг маълумотларига кўра, 21 ёшли ярим ҳимоячи ёзги трансфер ойнасида Мадриднинг «Реал» клуби учун илк харид бўлиши кутилмоқда. «Қироллик клуби»да футболчини қайта сотиб олиш имконияти (опцияси) мавжуд бўлиб, айни дамда бу сумма 9 миллион еврони ташкил этади.

Ҳозирги вақтда аргентиналик футболчининг бозор қиймати 65 миллион еврога баҳоланмоқда. Пас ва «Комо» ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йил июнь ойи охирида якунига этади.

Жорий мавсумда А Серияда ярим ҳимоячи 29 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 10 та гол ва 6 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: Бугун 15:15. Ўқилди: 285 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!