Мадриднинг «Реал» клуби шу ёзда бош мураббийни алмаштириши мумкин. RMC Sport нашрининг хабар беришича, Мадрид суперклуби ўз шорт-листига (номзодлар рўйхатига) Дидье Дешамни киритган.
57 ёшли французнинг ушбу лавозимга номзод этиб кўрсатилишини кутилмаган ҳолат деб ҳисоблаш мумкин. Маълумки, Дешам ЖЧ-2026дан сўнг 14 йиллик фаолиятидан кейин Франция терма жамоаси бош мураббийлигидан кетади. Тахминларга кўра, «уч ранглилар»ни «Реал»дан кетганидан бери қарийб беш йилдан бери ҳеч қайси жамоани бошқармаётган Зинедин Зидан қабул қилиб олади.
Ҳозирда «Реал» билан Альваро Арбелоа ишламоқда. «Қаймоқранглилар» мавсумни совринсиз якунлаш хавфи остида тургани сабабли, Арбелоанинг жамоадаги келажаги ноаниқ бўлиб қолмоқда.