Бугун 31 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

"Реал" Моуриньо билан мавсумни идеал бошлади

"Реал" Моуриньо билан мавсумни идеал бошлади

"Реал" Жозе Моуриньо бошчилигида Ла Лиганинг дастлабки уч учрашувида максимал натижа қайд этди.

3-турда мадридликлар "Малага"ни 4:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди. Бунга қадар "Реал" "Реал Сосьедад"ни 4:1, "Эспаньол"ни эса 2:1 ҳисобида енгган эди.

Шу тариқа, Моуриньо жамоаси уч турдан сўнг 9 очко жамғариб, айни пайтда Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

"Барселона" икки ўйиндан кейин 6 очкога эга ва кейинги учрашувда ғалаба қозонса, очколар сони бўйича "Реал"га етиб олиши мумкин.

Мадрид клуби навбатдаги баҳсини 4 сентябрь куни "Бетис"га қарши ўтказади.

Киритилди: 23:42 30.08.2026. Ўқилди: 40 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!