Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

"Реал" Мбаппенинг жароҳати бўйича расмий маълумот берди

"Реал" Мбаппенинг жароҳати бўйича расмий маълумот берди

"Реал" расмий сайтида Франция терма жамоаси сафида жароҳат олган Килиан Мбаппенинг ҳолати бўйича маълумот эълон қилинди.

Футболчи тиббий кўрикдан ўтди ва унда чап тиззанинг орқа капсуласи гиперэкстензияси аниқланди.

"Реал" 27 ёшли ҳужумчининг қачон сафга қайтишини ҳозирча маълум қилмади. Клуб Мбаппенинг ҳолати динамикада кузатиб борилишини билдирди.

Айни пайтда "Реал" Ла Лига турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. Жозе Моуринью жамоаси пешқадам "Барселона"дан 6 очко ортда қолмоқда.

"Реал" навбатдаги ўйинини 10 октябрь куни Испания чемпионати доирасида ўз майдонида "Вильярреал"га қарши ўтказади.

Киритилди: 23:00 26.09.2026. Ўқилди: 937 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда