Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

“Реал Мадрид” автобуси Германияда аварияга учради

“Реал Мадрид” автобуси Германияда аварияга учради

Мадриднинг “Реал” клуби автобуси Германияда аварияга учради.

“Қаймоқранглилар” “Лейпциг”га қарши Чемпионлар Лигаси доирасидаги ўйин учун Германияга етиб борди.

Бироқ, йўлда бошқа машина ҳайдовчиси клуб автобусини суратга оламан деб, бошқарувни йўқотиб қўйган ва автобусга бориб урилган. Воқеадан жабрланганлар йўқ.

Мадридликлар Германияга самолётда учишни режалаштирганди. Бироқ, Лейпцигга қўниш имкони бўлмагани учун самолёт Эрфуртда тўхтаган. У ердан “Реал” автобусда 160 километр йўл босиб ўтган.

Карло Анчелотти жамоасининг “Лейпциг”га қарши ўйини 13 февралдан 14 февралга ўтар кечаси 01:00 да старт олади.

Киритилди: 10:20 13.02.2024. Ўқилди: 1327 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!